Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филлар тўдаси америкалик миллионер-овчини топтаб ўлдирди
Миллионер ва унинг ҳамроҳи ўрмонда ов қилиш чоғида бешта фил ва фил боласига дуч келган. Уларнинг қўлидаги қуролларни кўрган филлар дарҳол ҳужумга ўтган.
Габонда филлар тўдаси америкалик миллионерни ов қилаётган вақтида топтаб ўлдирди, деб хабар берди Daily Mail газетаси Collect Africa саёҳат компаниясига таяниб.
"Африкада бешта фил антилопа овлаётган америкалик миллионерни топтаб ўлдирди", — дейилади нашр хабарида.
Хабарда айтилишича, ҳалок бўлган миллионер Калифорнияда токзорига эга бўлган 76 ёшли Эрни Дозио бўлиб, у ўнлаб йиллардан буён Африка ва Америкада экзотик жониворларни овлаш билан шуғулланиб келган.





Дозио ва унинг ҳамроҳи ўрмонда ов қилиш чоғида бешта фил ва фил боласига дуч келган. Уларнинг қўлидаги қуролларни кўрган филлар дарҳол ҳужумга ўтган.
Ҳужум оқибатида миллионер ҳалок бўлган, ҳамроҳи эса жароҳатланган, деб ёзади газета Дозио билан таниш бўлган кейптаунлик собиқ овчининг сўзларига асосланиб.
Мавзуга оид
08:17 / 25.05.2026
Африкадаги энг баланд осмонўпар бино қурилиши якунланмоқда
10:59 / 09.05.2026
Уруш ичидаги давлат: Малида нималар бўлмоқда?
07:33 / 21.04.2026
“Саҳро кўзи”: Африкадаги сирли геологик тузилманинг янги сурати
07:43 / 04.03.2026