Жамият | 14:55 / 14.03.2023
25314
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Рамазон ойида ўзбекистонликлар қаерга жўнаб кетишлари мумкин: Asialuxe Travel компаниясидан турлар ва нархлар

Тез орада мамлакатда узоқ дам олиш кунлари ва муқаддас Рамазон ойи бошланади. Байрам дам олиш кунларига яна бир неча кун қўшиб, таътил олиш ва унутилмас саёҳатга жўнаб кетиш мумкин.

Кўплаб курортларда денгиз сувини қуёш нурлари иситмоқда, жазирама ҳарорат йўқ, сайёҳлар кам, ва энг муҳими – дам олиш нархи ҳатто энг етакчи меҳмонхона ва виллаларда яшаганда ҳам ёқимли бўлади.

Asialuxe Travel компанияси муқаддас Рамазон ойида ўзбекистонликлар жўнаб кетиши мумкин бўлган энг яхши йўналишларни таклиф қилмоқда.

Саудия Арабистони

Фото: Asialuxe Travel

Дунё мусулмонлари учун энг аҳамиятли ҳодисалардан бири – муқаддас Рамазон ойи бошланишига саноқли кунлар қолди.

Ушбу кунларни Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways компанияларининг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги блоклари шарофати билан муқаддас Макка ва Мадинада ўтказиш мумкин.

Маълум бир кунлар ёки бутун ойни муқаддас заминда рўза тутиб ва дуо қилиб ўтказиш имкониятига ҳеч нарса тенглаша олмайди.

Тўғридан тўғри рейслар бутун март ва апрель ойларида амалга оширилади.

Тошкентдан энг яқин учиб кетиш саналари: 18, 21, 23 март

Тур нархи: 15,9 млн сўмдан бошлаб

Анталия

Фото: Asialuxe Travel

Туркия курортларининг юраги қишки танаффусдан уйғонмоқда ва дам олишнинг ёзги концепциясига ўтмоқда.

Денгиз ҳавоси, майин қуёш, идеал намлик, меҳмонхоналардаги иситилувчи бассейнлар, ва албатта ҳатто энг ҳашаматли меҳмонхоналарда яшаш учун ёқимли нархлар – ҳайратланарли дам олиш формуласидир.

Барча меҳмонхоналарда рўза тутаётганлар учун бошқа дам олувчилардан алоҳида саҳарлик ва ифторлик таклиф қилади. Егуликлар хонага ҳам олиб бориб берилиши мумкин.

Тошкентдан энг яқин учиб кетиш саналари: 17, 24, 31 март

Тур нархи: 9,4 млн сўмдан бошлаб

Шарм-эль-Шейх

Фото: Asialuxe Travel

Мисрнинг ушбу сеҳрли шаҳрида йилдаги энг яхши вақт – бахмал мавсум бошланмоқда: шамол кам, иссиқ эмас ва денгиздаги сув ҳарорати қулай.

Asialuxe Travel компанияси апрель ойининг барча саналарига Шарм-эль-Шейхга бўлган турларга энг яхши нархларни таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қизил денгиз – дунёдаги энг манзарали ва шаффоф денгизлардан бири, ҳатто қирғоқда ҳам кўриш мумкин бўлган денгиз жонзотларига бой.

Ота-оналарга эслатма: болаларнинг иммунитети ва соғлиги учун муҳим ва ҳозирда Қизил денгиз ёнида тўйиниш мумкин бўлган D витамини ҳақида унутманг.

Миср ҳам мусулмон давлат сифатида рўза тутаётган сайёҳларга саҳарлик ва ифторлик учун махсус меню таклиф қилади.

Тошкентдан энг яқин учиб кетиш саналари: 25 март, 1, 8, 15 апрель

Тур нархи: 9,1 млн сўмдан бошлаб

Дубай

Фото: Asialuxe Travel

Фантастик рекордчи-шаҳар болали оилалар ва саргузашт излаётган ёшлар учун баҳорда дам олишга идеал мос келади.

Рамазон ойида кундузи кўплаб жойлар ишламаслигига қарамасдан, тунги вақтда шаҳар жонланади ва энг фаол ҳаёт бошланади. Ажойиб тажриба, тўғрими?

Тошкентдан энг яқин учиб кетиш саналари: ҳар куни

Тур нархи: 11 млн сўмдан бошлаб

Нархлар икки кишили хонада яшаш ва овқатланиш билан бир кишига бутун тур учун кўрсатилган. Барча парвозлар фақатгина тўғридан тўғри рейслар орқали Uzairways авиакомпаниясининг ёрдамида амалга оширилади.

Ўзбекистон бўйича аккредитациядан ўтган ҳамкорларимизнинг телефон рақамлари:

Тошкент:

+998974460046

+998974555006

+998 97 464 07 77

Андижон:

+998888380041

+998902591636

Самарқанд:

+998917003555

Наманган:

+998977770012

Йўналишлар, нархлар ва парвоз шароитлари бўйича батафсил маълумотни компания сайти ёки +998712017777 ва +998712112222 телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Asialuxe Travel маҳсулотлари Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида бор.

Сайт: asialuxe.uz

Телеграм-канал:https://t.me/Asialuxe

Telegram-гуруҳ: t.me/my_asialuxe

Телеграм/қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид