Куз ойларида Анталияда об-ҳаво баҳор каби юмшоқ бўлади, ёзнинг иссиғи кетган, лекин ҳали ҳам қуёшли кунлар сақланиб қолган. Ҳарорат тахминан 20-25°C атрофида бўлиб, бу сайёҳлар учун жуда қулай - бу сизга фақат денгиздан завқланиш эмас, маданий ҳордиқ, унутилмас таассуротлар ва хотиралар беради.

Мўътадил ҳарорат саёҳатчиларга икки карра мароқли: бу пайтда ҳали денгиз суви совимаган ва чўмилиш учун имкон бор. Бир саёҳатнинг ўзида ҳам ёзнинг, ҳам кузнинг, ҳам баҳорнинг нафасини ҳис қилиш учун шунинг ўзи етарли.


Ҳар мавсумдаги оммавий туристлар оқими кузнинг охирига бориб камаяди, шу боис пляжлар ва маданий объектлар жуда тиқилинч бўлмайди. Бу эса хотиржам, шовқин-суронларсиз, осойишта дам олиш имконини беради.


Энг қулай томони бу паллада катта таътил тугаб, сайёҳлар оқими нисбатан камайиши сабабли ҳар иккала шаҳарда ҳам меҳмонхоналар, ресторанлар ва экскурсиялар нархлари сезиларли даражада арзонлашади. Бу билан сиз ёзда бир кишига мўлжалланган саёҳат учун икки киши бўлиб дам олишингизга имкон яратилади.
Шунингдек, кун бўйи денгиз бўйидаги сокин манзарани томоша қилиб тинчланган кайфиятни кечки шоулар кўтаради. Анталия куз ойларидаги маданий тадбирлари билан машҳур. Театрлар, фестиваллар, санъат кўргазмалари шу вақтда кўплаб ташриф буюрувчиларни жалб этади.


Қиш яқинлашиб, атроф-муҳит ранг-баранг кўринишга кириб, сайёҳлар учун қатор саёҳат хотиралари ва фотосессиялар учун жуда яхши имконият яратади. Кузги Анталия саёҳати осойишта, арзон ва маданий жиҳатдан бой бўлиб, дам олиш ва саёҳат қилишни истаганлар учун ажойиб танлов.



















