Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ болалар орасида «ғайриодатий» инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Вазирликка кўра, респиратор белгилар ҳаммада ҳар хил намоён бўлади, шунингдек, бир пайтда бактериал ва вирусли инфекция авж олиши қайд этилмайди.
Фото: ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар орасида мавсумий ўткир респиратор вирусли касалликларга ўхшаш, лекин ич кетиш ва қайт қилиш симптомлари бўлган инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
«Кузатувларга кўра, шамоллаш мавсумининг бошланиши одатда август ойи охири ва сентябрь ойига тўғри келади. Жорий йилда эса бу муддат бироз кечроқ – октябр ойининг охирги 10 кунлигида бошланди. Яъни бу, ижтимоий тармоқларда айтилаётганидек, ҳеч қандай ғайриодатий ҳолат эмас», – дея қайд этади вазирлик.
Баъзида респиратор белгилар йўталиш, аксириш, бурун ачишиши, тана ҳарорати кўтарилиши билан кузатилса, айрим беморларда ошқозон-ичак тизимининг бузилиши тарзида намоён бўлиши таъкидланган.
«Бундай хасталиклар ҳар доим ҳам бир хил кечмайди ва мазкур ҳолат вируснинг штаммлари билан боғлиқ. Яна бир муҳим жиҳатни эсдан чиқармаслик керак. Бир пайтнинг ўзида бактериал ва вирусли инфекциялар авж олиши қайд этилмайди. Яъни микроорганизмлар оламида шундай бир жараён борки, бири иккинчисининг кўпайишига йўл қўймайди.
Умуман, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Шу боис ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ», – дейилади хабарда.
Вазирлик, шунингдек, мавсумий респиратор касалликлар авж олишини коронавирус мутацияси сифатида баҳолаш ўринсиз эканини таъкидлади. Қолаверса, бугунга келиб COVID-19 оддий респиратор инфекцияга айланиб улгурган. Ҳозирги пайтда мамлакатда коронавирус бўйича ҳам вазият барқарор.
Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларида ЎРВИни даволаш учун зарур ўрин-жой ва дори-дармон захиралари яратилгани, мамлакатда эпидемик вазият мунтазам мониторинг қилиб борилаётганини ва алоҳида штаб тузилгани маълум қилинган.
Вазирлик ота-оналарга касаллик белгилари кузатилган фарзандларини ўз вақтида оилавий шифокор кўригига олиб боришни тавсия этган.
Мавзуга оид
09:57 / 15.12.2025
ССВ “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича қўшимча тушунтириш берди
20:57 / 12.12.2025
Рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати эълон қилинди
17:39 / 12.12.2025
“Рецептсиз бериладиган муҳим дорилар рўйхати шакллантирилган” – ССВ “Электрон рецепт” бўйича тушунтириш берди
19:19 / 09.11.2025