Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича қўшимча тушунтириш берди
Биринчи босқичда айрим тоифадаги дори воситалари (жумладан, тизимли таъсирга эга антибиотиклар ва бошқалар) учун электрон рецепт мажбурий бўлиши, тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар ва фавқулодда вазиятларда айрим ҳолатларда қоғоз рецепт имконияти сақланиши каби масалалар белгиланган.
Фото: ССВ
ССВ ташаббуси билан вазирликда давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотлари шифокорлари, тегишли идоралар ва соҳа экспертлари иштирокида учрашув ўтказилди. Мулоқот давомида “Электрон рецепт” тизимини такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари тажрибаси ва беморлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда айрим тартиб-таомилларни янада яхшилаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
ССВ билдиришича, мутахассислар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида вазирлик ҳузурида Экспертлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Кенгашнинг очиқ йиғилишлари ҳар жума куни ўтказилиши белгиланган.
Учрашувда тизимнинг амалдаги ишлаш механизми юзасидан ҳам тушунтириш берилди. Таъкидланишича:
хусусий тиббиёт ташкилотлари ва шифокорларни “Электрон рецепт” модулига улаш бепул амалга оширилади;
рецепт (шу жумладан электрон рецепт) ёзиш фақат шифокор ваколатига киради;
дорилар дорихоналарда электрон рецепт, QR-код ёки беморнинг ЖШШИРи асосида берилиши қайд этилди.
Аҳолига қулайлик яратиш учун ССВ ҳузурида 24/7 режимида ишлайдиган 1003 қисқа рақамли Call-марказ фаолият юритмоқда. Вазирликка кўра, фуқаролар ушбу рақам орқали “Электрон рецепт” тизими бўйича маслаҳат ва тушунтириш олиши мумкин.
Муҳокамалар якунлари бўйича “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичларини белгилайдиган вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилингани маълум қилинди. Хусусан, биринчи босқичда айрим тоифадаги дори воситалари (жумладан, тизимли таъсирга эга антибиотиклар ва бошқалар) учун электрон рецепт мажбурий бўлиши, тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар ва фавқулодда вазиятларда айрим ҳолатларда қоғоз рецепт имконияти сақланиши каби масалалар белгиланган.
Мавзуга оид
17:06 / 13.12.2025
“Мақсадимиз кимнидир жазолаш эмас” – дори сотувига оид янги тартиб ҳақида масъуллар билан суҳбат
12:50 / 13.12.2025
“Электрон рецепт” бўйича 1003 қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
20:57 / 12.12.2025