Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Трастбанк”нинг Наманган филиали мижозларга энди янги бинода хизмат кўрсатади
Фото: Трастбанк
Бугунги кунда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 13 та филиали фаолият олиб бормоқда. Наманган филиали узоқ йиллар давомида мижозларга банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиб келаётганлардан бири саналади.

Яъни 2009 йилда ўз фаолиятини бошлаган молия муассасаси мижозларнинг ишончини оқлаб келмоқда. Ўтган вақт мобайнида мазкур филиал қошида 12 та банк хизматлари маркази ташкил этилди.
Маълумки, шиддат билан ўтиб бораётган бугунги кунда аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишда замонавий технология ва халқаро стандартлардан фойдаланишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Ўз ўрнида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Наманган филиали мижозлари учун яна бир қатор қулайликлар яратилди. Энди филиал янги, замонавий бинода мижозларни қабул қила бошлайди.

2022 йил 17 март куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Наманган филиали янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов, “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси ўринбосари З.Курганов, молия муассасасининг мижозлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Наманган шаҳри “Нодира” кўчаси 8-уйда жойлашган филиалнинг янги биносида барча қулайликлар яратилган. Хусусан, юридик шахсларга алоҳида, жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш хоналари яратилган. Бу эса мижозларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш, уларнинг вақти тежалишига ҳам хизмат қилади. Шунингдек, ушбу янги бино вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келувчилар учун қулай ҳудуд, яъни шаҳар марказида жойлашган.

Умуман олганда, филиалнинг янги биноси замонавий банк стандартлари, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мижозларга барча банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатади. Электрон навбат, валюта айирбошлаш шохобчалари, тун-у кун ишлайдиган банкоматлар шулар жумласидандир.

Барча наманганлик мижозларимизни янги бинода кутиб қоламиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2026
Трастбанк бош соврини “Lixiang Li 7” автомобили бўлган акция совриндорларини аниқлади
12:00 / 08.04.2026
Исломий молия: "Трастбанк" ХАБ – илк қадам қўйганлардан
10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!
19:00 / 26.06.2024