Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот шакллари ўзгарди
Фото: Pixabay
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг4.3-банди 010-сатрининг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган» деган сўзлар чиқариб ташланди. Ушбу сатрда ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар кўрсатилади. Бироқ, Солиқ кодексининг 181-моддасида назарда тутилган даромадлардан ташқари, қуйидаги даромадларга ҳам 7,5%лик энг кам ставка бўйича солиқ солинади:
• касаначиларнинг (24.05.2017 йилдаги ПҚ–2996-сон қарорнинг 3-банди);
• Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича жисмоний шахслар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги (30.06.2017 йилдаги ПФ–5099-сон Фармоннинг 8-банди).
Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномада (I бўлим 5-банди) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар акс эттириладиган сатрга «2018 йил 1 апрелигача» сўзлари қўшимча қилинди. Шунингдек мазкур аниқлаштириш билан иловага қўшимча ҳаволалар киритилди. Жисмоний шахсларнинг бундай даромадларини солиқ солишдан озод қилиш бўйича имтиёз 2018 йил 1 апрелгача амал қилганлиги муносабати билан ушбу қўшимча киритилди.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда ҳам дивидендлар бўйича имтиёзлар бекор қилингани акс эттирилди – II бўлими 12-бандининг «д» кичик банди «2018 йил 1 апрелигача» сўзлари билан тўлдирилди.
Ҳужжат 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
10:03 / 13.11.2025
2025 йил III чораги: ишсизлар улуши 4,9 фоиз
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
15:05 / 07.03.2025