Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатарликлар саросимада озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб қўйишмоқда
Бир қатор араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узганидан кейин қатарликлар дўконлардан катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга тушиб кетишди. "Супермаркетларда сут, гуруч, тухум, товуқ гўшти катта миқдорда сотиб олинмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари машиналарга босиб олиб кетилмоқда", деб маълум қилмоқда маҳаллий ОАВ. Қатар 90 фоиз озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилади. Импорт қилинувчи озиқ-овқат маҳсулотларининг катта қисми ҳозирда ёпиб қўйилган Саудия Арабистони чегараси орқали етказилади. Эрон бундай вазиятда Ўрмуз бўғози орқали Қатарга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларда дўконлардаги катта навбатлар, лиқ тўла аравачалар ва бўшаб қолган пештахталар суратлари чоп этилди.
Саудия Арабистони билан чегара Қатарнинг қуруқликдаги ягона чегараси ҳисобланади. 2,2 млн лик аҳолига эга давлат биринчи навбатда Форс кўрфази давлатларидан етказилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари импортига кучли боғланган. 2015 йилда Қатарнинг Саудия Арабистонининг ўзидан импорт қилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 896 млн долларни ташкил қилган. 2014 йилда Қатар озиқ-овқат хавфсизлиги миллий дастурини қабул қилган. Унга кўра, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари импортини камайтириш ва мамлакатда уларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш назарда тутилган. Дастурга кўра, 2030 йилга келиб Қатар озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжининг 40 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қондирмоқчи.
5 июнь куни эрталаб бирваракайига 4 араб давлати – Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилди. Бунга эса Доҳанинг минтақадаги террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилган. Кейинроқ Доҳа билан алоқаларни узган давлатлар қаторига Яман, Мальдив Республикаси, Ливиянинг муваққат ҳукумати ва Маврикий қўшилган.
Мавзуга оид
23:03 / 27.11.2025
Португалия ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди
19:26 / 18.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари Италияга ютқазиб, жаҳон чемпионатини тарк этди
22:43 / 08.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди
20:12 / 05.11.2025