Манба ёнғин қайси биносида содир бўлганини маълум қилди
Бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентнинг Чилонзор туманида, «Мирзо Улуғбек» метро бекати яқинидаги бинода йирик ёнғин юз берди.
«Кун» мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, ёнғин Олий хўжалик суди биноларидан бирида рўй берган.
Бундан олдинги хабарларда ёнғин суд биносига ёндош жойлашган Тошкент вилояти прокуратураси биносида рўй бергани айтилганди. Аланга чиққан вақтда бино ичида одамлар бўлганди, айнан қанча одам бўлгани аниқ эмас, ёнғин туфайли жабрланганлар бўлиши мумкин.
Ёнғин жуда кучли бўлган, айни вақтда ҳам бино тутун бурқсимоқда. Ҳудудда ўт ўчирувчилар ишламоқда.
Маълум муддат йўллар ёпилган.
Ёнғин сабаби номаълум қолмоқда. Ёнғин келтирган талофатлар миқдори ҳам маълум эмас.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

20:47 / 04.05.2025
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

09:10 / 03.05.2025
Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетди

08:38 / 02.05.2025
Тошкентда туманида иккита машина ёниб кетди

11:25 / 01.05.2025