Жамият | 17:57
617
1 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган кийим кечак дўконининг тахминан 15 кв.м. майдонда ички қисми ва қисман кийим-кечаклар ёниб зарарланган.

Фото: ФВВ

Жиззах шаҳридаги уч қаватли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди ФВВ.

Хабарга кўра, 17 май куни соат 11:21 да “112” тизими орқали Шароф Рашидов шоҳкўчасида жойлашган уч қаватли савдо мажмуасининг иккинчи қаватидаги дўконда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Иккита қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:37 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган кийим кечак дўконининг тахминан 15 кв.м. майдонда ички қисми ва қисман кийим-кечаклар ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳарактлари натижасида ёнғиннинг кенг майдонга тарқалиши олди олиниб, бинонинг асосий қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид