Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати фаолият бошлади
1 июль кунидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йилнинг 19 март кунидаги “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.
Янги ташкил этилган хизматга профессионал сурдотаржимонлар ишга қабул қилинган. Агарда эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар кўнгилсиз ҳолат ёки қийин вазиятга тушиб қолиб, ёрдамга муҳтож бўлсалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида барча зарурий алоқа воситалари билан жиҳозланган диспетчерлик хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси этиб, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч тезкор хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кеча-ю кундуз, жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш белгиланган.
Видеоалоқага чиқиш Jus Talk (+998) 93 – 501-50-54, (+998) 93 – 501-50-58
Телеграм орқали алоқага чиқиш (+998) 93 – 501-50-54, (+998) 93 – 501-50-58
Телефон рақами (+998) 71 – 212-66-00
Электрон манзил [email protected]
Мавзуга оид
13:24
Қамчиқ довони вақтинча ёпилди
11:10
Қамчиқ довонида қийин аҳволга тушиб қолганларга ёрдам кўрсатилди
08:14 / 08.02.2026
OneID'га киберҳужум, ҳайдовчиларга огоҳлантириш ва Самарқанддаги шов-шув — ҳафта дайжести
22:01 / 02.02.2026