Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов бир-биридан қандай фарқ қилади?
Бугун, 2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округида такрорий овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Кўпчилик бугунги бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларни такрорий сайлов сифатида баҳоламоқда. Аслида ундай эмас. Гап шундаки, қонунчиликка мувофиқ такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов тушунчалари бир-биридан фарқ қилади.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59-моддасига кўра, агар Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда тегишли сайлов комиссиясини ҳамда округ сайловчиларини хабардор этади.
Такрорий овоз бериш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда икки ҳафталик муддатда ўтказилади.
Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.
Сайлов кодексининг 60-моддасига кўра, Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови:
- агар сайлов округи бўйича сайлов ўтмаган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
- агар такрорий овоз бериш сайланган депутатни аниқлаш имконини бермаган бўлса;
- агар сайлов округи бўйича кўпи билан икки номзод қўйилган бўлса ва улардан ҳеч бири сайланмаган бўлса ўтказилади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови тегишли сайлов комиссиясининг топшириғига биноан округ сайлов комиссияси томонидан ўтказилади. Бунда округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда, тегишли сайлов комиссияси такрорий сайлов янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови асосий сайловдан кейин кечи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округидаги 1730та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилади.
Ушбу округлардаги сайловчилар сони 3 миллион 148 минг 921 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгашларига сайлов ўтказувчи 95та сайлов округидаги 1104та сайлов участкасида ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 587та сайлов округидаги 1117та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтади.
Ушбу сайлов участкаларида, депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами 5 мингдан ортиқ кузатувчилар ҳам сайловларни бевосита кузатмоқда.
Мавзуга оид
10:11 / 29.12.2025
Косово сайловлари: ҳукмрон партия ғалаба қозонди
23:38 / 26.12.2025
Зеленский офиси Украинада сайлов учун пул йўқлигини айтди
19:17 / 19.12.2025
Олий суд ва Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди
08:04 / 15.12.2025