Жаҳон | 22:04 / 31.05.2026
7853
1 дақиқада ўқилади

Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Мянма шимоли-шарқидаги бинода содир бўлган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, 70 дан ортиқ киши яраланган. Портлаш яқин атрофдаги 100 дан ортиқ уйларга ҳам зарар етказган.

Фото: Видеодан кадр

Портлаш 31 май куни Намхкам округидаги Каунгтуп қишлоғида содир бўлган. Қутқарувчиларнинг фикрича, бинода кончилик ишларида фойдаланиладиган портловчи моддалар сақланган бўлиши мумкин.

Портлаш оқибатида 46 киши, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлган, 74 киши шифохонага ётқизилган, деб хабар берди Associated Press ва The Washington Post қутқарувчиларга асосланиб.

Яна бир қутқарувчининг маълумот беришича, яқин атрофдаги 100 дан зиёд уйларга ҳам зарар етган.

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд Хитой чегарасидан 3 км жанубда жойлашган бўлиб, у Таанг миллий озодлик армияси (TNLA) назорати остида.  

TNLA баёнотига кўра, портлашга кончилик ишлари учун мўлжалланган гелигнит моддаси сабаб бўлган. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид