Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳатлангани муносабати билан ХХР раиси Си Жингпингга ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистон раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Шанси провинциясидаги кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди.
Хабар қилинишича, юздан ортиқ киши шифохонага ётқизилган.
Портлаш вақтида конда 247 нафар ишчи бўлган.











