Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда номаълум шахс ўзбекистонлик таксичини отиб ташлади
Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, ҳозир шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда, беморнинг аҳволи ўта оғир.
Фото: Фонтанка.ру
20 феврал куни Санкт-Петербург шимолидаги Парголово қишлоғидаги Виборг шоссесида ўзбекистонлик такси ҳайдовчисига киллер томонидан ҳужум қилинди. Россия Тергов қўмитаси қотилликка суиқасд моддаси бўйича жиноят ишини очди.
Қайд қилинишича, қотил қора рангли Toyota Camry машинасида болаларни 622-сонли гимназияга олиб келган 42 ёшли ўзбекистонлик таксичи Рустамбек Алдаевнинг бошига тўппончадан ўқ узган. Тергов қўмитаси эълон қилган кадрларда юзини қалпоқ остига яширган эркак ҳайдовчига яқинлашиб, бола ва ўткинчиларнинг кўз ўнгида унга ўқ узгани кўринади.
«Номаълум жиноятчи номаълум сабабларга кўра қотиллик мақсадида 42 ёшли эркакнинг бошига ўқотар қуролдан ўқ узган, шундан сўнг, воқеа жойидан қочиб кетган», дейилади қўмита хабарида.
Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, ҳозир шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда, беморнинг аҳволи ўта оғир. Ҳозирча ҳужум сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
19:19 / 01.12.2025
Қувада эркак турмуш ўртоғи ва икки фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда
18:37 / 01.12.2025