Сурхондарёда хотинини рашк қилган эр уни жароҳатлаб ўлимига сабаб бўлди
Термиз шаҳрида хотинини рашк қилган эр унга пичоқ билан жароҳат етказган ва ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 18 сентябр куни соат 15:00ларда Термиз шаҳрининг Темирйўлчи маҳалласида яшовчи, Қ.Қобил яшаш уйида, турмуш ўртоғи, Д.Жайронани рашк қилиб, ўзаро жанжаллашган.
Шундан сўнг Қ.Қобил қўлидаги пичоқ билан Д.Жайронанинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда Д.Жайрона касалхонага олиб борилаётганида йўлда вафот этган.
Қайд этилишича, жорий йил 18 сентябр куни Қ.Қобилга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
11:44 / 30.10.2024