Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қоронғуда ҳам яхши кўринадиган йўл белгилари ўрнатилмоқда
Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёрқин сариқ ҳошияли «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига асосланган ҳолда Uz24 хабар бермоқда.
Ёрқин сариқ ҳошияли бу йўл белгисига нур қайтарувчи плёнка тортилган, бундан мақсад белги куннинг қоронғу вақтида ҳам яхши кўринишини таъминлашдир.

Шу кунгача бунда белгилар Келес йўли ва Меҳр кўчалари, «Чилонзор» метро бекати яқинида ҳамда Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилган.

Хабарда таъкидланишича, мазкур белгилар ўрнатилиши шаҳар кўчаларида хавфсизликни таъминлаш, йўловчилар ҳаёти ва саломатлигини асрашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
14:05 / 21.10.2025
Шаҳрисабз-Миробод кўчаси айланма чорраҳасидаги вазият бўйича изоҳ берилди
14:31 / 01.08.2025
Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди
10:20 / 20.12.2023
Келесда 4 яшар қизга нисбатан боғчада жинсий тегажоғлик содир этилгани айтилмоқда
19:15 / 12.06.2023