Жамият | 21:46 / 15.05.2026
10410
1 дақиқада ўқилади

Попда новвойлар ном туфайли жанжаллашишди

"Санжар патир" номи остида савдо қилувчи С.Ш. шу ҳудудда "Санжар патир" номи остида савдо қилаётган бошқа бир фуқарони тадбиркорлик номини ўзлаштириб олганликда айблаб, унинг мол-мулкига шикаст етказган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп тумани «Қўшминор» маҳалласи ҳудудида патир нон савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида бўлган низоли ҳолатлар акс этган видеолар тарқалди.

Наманган вилояти ИИБнинг аниқлик киритишича, юқорида кўрсатилган ҳудудда савдо қилувчи Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи, "Санжар патир" номи остида савдо қилувчи С.Ш. шу ҳудудда "Санжар патир" номи остида савдо қилаётган Данғара туманилик фуқаро Х.А.ни тадбиркорлик номини ўзлаштириб олганликда айблаб, унинг мол-мулкига шикаст етказган.

Терговга қадар текширувда барча иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган.

С.Ш.га нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва жиноят ишлари бўйича Поп туман судига юборилган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид