Республика Маънавият ва маърифат марказига раҳбар тайинланди
Янги ташкил қилинган Республика Маънавият ва маърифат марказига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» партиясининг палатадаги фракцияси аъзоси Алишер Қодиров раис этиб тайинланди.
«Кун» манбаси маълумотига кўра, Муҳаммаджон Қуронов унинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкил этилиши белгиланганди. Марказ Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида ташкил этилди.
Мавзуга оид
13:35 / 28.12.2024
Алишер Қодиров: Россия ҳаво ҳудуди хавфсизлиги бўйича Транспорт вазирлигига сўров юборилади
17:01 / 15.12.2024
Барча коммунал хизматлар бир пакетга бирлаштирилиши мумкин
18:21 / 11.11.2024
Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди
15:34 / 20.10.2024