Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборди.
ТИВ раҳбаридан Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериш сўралган.
Бу ҳақда депутат Алишер Қодиров хабар берди. У юборилган сўров айнан бирор бир ҳолат юзасиданми ёки фуқароларнинг умумий ҳолати бўйичами, ойдинлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қирғизистон Россиядан ўз фуқаролари таҳқирлангани юзасидан изоҳ талаб қилган эди. Россия элчиси Сергей Вакунов Қирғизистон ТИВга чақиртирилиб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш беришни сўраб, расмий нота топширилган.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026