Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода «Nexia» юк машинаси билан тўқнашди. 19 ёшли ҳайдовчи вафот этган
Пешкў туманида инсон ўлими билан боғлиқ аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган фуқаро Б.Б. «Nexia» машинасини бошқариб бораётиб, туманнинг Ўғлон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48-сонли автомобиль йўлининг 315-километрида эҳтиётсизлик туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Бунинг оқибатида «Nexia» ҳаракатланиб келаётган юк машинаси билан тўқнашган.
19 ёшли «Nexia» ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, туман марказий касалхонасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Шофиркон туманида иккита «Nexia» ўзаро тўқнашган ҳамда йўловчилардан бири оғир тан жароҳатлари олганди.
Мавзуга оид
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
10:20 / 08.01.2026
Тошкентда Onix автомобили ГАЗ-63 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
16:53 / 06.01.2026
Хоразмда дарахтга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди
14:50 / 06.01.2026