Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда дарахтга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Машина дарахтга урилишидан олдин ўзи билан бир йўналишда кетаётган Lacetti билан тўқнашган. ЙТҲга Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширгани сабаб бўлган.
Урганч туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 6 январ куни эрталаб Урганч тумани Беруний маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Р.Б. Nexia машинасини бошқариб бораётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, 24 ёшли М.П. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг Nexia йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Р.Б. воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада йўловчи сифатида кетаётган унинг отаси О.Б. эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширгани сабаб бўлган.
Аввалроқ Навоийда 47 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраб, 2 киши вафот этганди.
Мавзуга оид
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
17:35 / 23.06.2026
Хоразмда қаҳвахонага бостириб кирган Cobalt воқеаси: 2 киши жиддий жароҳатлангани маълум бўлди
08:34 / 19.06.2026