Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги ўтказиш пунктлари реконструкциясига киришди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги ўтказиш пунктлари модернизацияси бўйича “йўл харитаси”ни амалга оширишга киришди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Ушбу масала икки давлат божхоначилари, чегарачилари ва бошқа тегишли идоралари вакиллари ўртасидаги амалий учрашув давомида муҳокама қилинди. Ўтказиш пунктларини, автомобиль йўлларини реконструкция ва модернизация қилиш, Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасига яқин бўлган ҳудудни ободонлаштириш бўйича “йўл харитаси” Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида имзоланди.
Режаларга кўра, “йўл харитаси”нинг амалга оширилиши, биринчи навбатда, Қозоғистон билан чегарада жойлашган энг муҳим ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлик имкониятларини анча оширишга ҳамда ҳам жисмоний шахслар ҳаракатланишига ижобий шароитлар яратиш, ҳам транзит йўналишлари бўйича ҳаракатланаётган юк ташувчиларга қулайлик яратади.
Тасдиқланган режага мувофиқ, “халқаро” мақомга эга бўлган ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган энг катта юкламали ўтказиш пунктларида 2018-2019 йиллар давомида чегара атрофидаги ҳудудни реконструкция қилиш, кенгайтириш, ободонлаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича ишларни бажариш мўлжалланган.
Манфаатдор томонларнинг ишчи гуруҳлари, шунингдек, “Ғишт-кўприк”, “Зангиота” ва “Тошкент” чегара ўтказиш пунктларига боришган бўлиб, у ерда тасдиқланган режа бўйича ишларни бажаришда устувор вазифалар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
07:41 / 11.12.2025
Россия, Қозоғистон ва бошқалар: дунёни боғлаб турувчи трансконтинентал давлатлар
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
15:45 / 20.11.2025
Литва Беларус билан чегара назорат-ўтказиш пунктларини яна очади
13:16 / 19.11.2025