Қўнғиротда университет филиали ташкил қилиниши мумкин
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Мурожаатда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ёшларининг олий таълим олишига кенг имконият яратиш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этиш таклиф қилинган.
Қайд этилишича, филиалнинг ташкил этилиши ушбу икки туман билан биргаликда, Шуманай ва Қонликўл туманлари ёшларининг ҳам олий таълим олишига қулай имкониятлар яратади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этишни таклиф қиламан”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
17:35
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
13:50 / 02.10.2024
Ўзбекистонда Олтой ўлкаси университетлари филиали очилиши мумкин
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024