Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний дарахт кесилиши ҳақида хабар берган фуқароларга пул тўланади
«Масалан, битта чинор ноқонуний кесилишидан табиатга етказилган зарар унинг диаметрига қараб 65 миллион сўмгача бўлиши мумкин. Бу ҳақда кимдир хабар берса, ўша одам шу сумманинг 10 фоизини олади», – дея кутилаётган янгилик ҳақида маълум қилди Экоқўм раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов.
Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесилишининг олдини олган ва бу ҳақда хабар берган фуқароларга пул мукофоти тўланиши тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Экология қўмитаси Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси бошлиғи Абдурашид Содиқов Kun.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
«[Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ] ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар юборган, шунингдек, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар юбориш натижасида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишининг олдини олган шахслар айбдор шахслардан ундирилган жариманинг ва зарар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши таклиф этилмоқда», – деди Содиқов.
Унинг сўзларига кўра, мазкур таклиф тез орада қонунчиликка киритилиши кутилмоқда.
«Масалан, битта чинор ноқонуний кесилишидан табиатга етказилган зарар унинг диаметрига қараб 65 миллион сўмгача бўлиши мумкин. Демак, 65 миллион сўмлик дарахтни кимдир ноқонуний кесса ва бу ҳақда кимдир хабар берса, ўша одам шу сумманинг 10 фоизини олади», – дея қўшимча қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов.
Маълум қилинишича, фуқаролар томонидан интернет тармоғи орқали давлат экология органларининг сайтларига юборилган ҳамда фотосуратлар ва видеоёзувлар билан тасдиқланган дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши юзасидан ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.
Унга кўра, дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишининг олдини олган фуқаро, агар хабар олингач, Экология қўмитаси инспекторлари томонидан жойида ҳуқуқбузарлик жараёни тўхтатилса, айбдор шахсдан ундириладиган жарима ва зарар суммасидан пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
«Ҳуқуқбузарлик ҳақида юборилган фотосуратлар ва видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Экоқўмита ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар идоралари томонидан амалга оширилади ва ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди», – дея кутилаётган янгилик ҳақида маълум қилди Абдурашид Содиқов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторий 2021 йил 31 декабргача узайтирилган.
- Экоқўмита раҳбарлари билан Kun.uz интервьюсини тўлиқ шаклда ушбу ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
16:53 / 25.11.2022
Пули тўланмаган лифт ва қимматбаҳо унитаз. Экоқўм тадбиркорларга ҳақини бермаяпти
17:18 / 11.10.2022
Манба: Экология қўмитаси раисининг икки ўринбосари ишдан олинди
09:52 / 28.07.2022
Экология қўмитаси 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузгани аниқланди
20:06 / 06.04.2022