Ўзбекистон | 12:00 / 30.04.2026
17160
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон автосаноатида янги ўйинчи: Asman Auto Wuling ва MG автомобиллари сотувига старт берди

ASMAN AUTO қўшма корхонаси халқаро “Mansour Automotive Group” ҳолдинги ва “Asaka Motors” компанияси стратегик альянсининг самараси бўлди. Мақолада моделлар қатори ва нархи келтирилган.

Фото: ASMAN AUTO

Тошкент, 2026 йил 28 апрел — Халқаро “Mansour Automotive Group” ҳолдинги ва “Asaka Motors” компанияси ASMAN AUTO қўшма корхонасини ташкил этиш ҳақида эълон қилди. Томонлар яқин беш йил ичида 120 млн АҚШ доллари киритишни режалаштирган.

Бошланғич босқичда лойиҳа “Asaka Motors” заводи базасида йирик узелли йиғув (SKD) ташкил этишни, кейинчалик майда узелли ишлаб чиқариш (CKD)га ўтишни кўзда тутади. Автомобилларни сотиш ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш билан ASMAN AUTO шуғулланади.

 

Ўзбекистон кучли иқтисодий фундаментал кўрсаткичларга эга истиқболли автомобил бозори саналади. ASMAN AUTO орқали биз қиймат ҳосил қилишнинг бутун занжири бўйлаб глобал стандартларни жорий этишга интилиб, инновацион маҳсулотлар, илғор технологиялар ва мижозга йўналган ёндашувни таклиф этамиз. Мақсадимиз – Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги дистрибуция ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш тизимини яратиш, янги сифат, ишончлилик ва хизмат кўрсатиш стандартларини ўрнатишдир”, – режалар билан ўртоқлашди “Mansour Automotive Group” халқаро бизнес йўналиши раҳбари Jagat Randxva.

 

Моделлар қатори: Британия меросидан электромобилларгача

ASMAN AUTO маҳсулот портфели турли нарх сегментларида харидорлар эҳтиёжларини қондирувчи халқаро брендларни ўз ичига олади.

  • MG (Morris Garages) — 100 йиллик тарихга эга афсонавий Британия бренди. Ўзбекистонда учта модель тақдим этилади: амалий MG 5 седани, ихчам MG ZS йўлтанламаси ва флагман MG HS йўлтанламаси.
  • Wuling — кундалик ҳаёт учун замонавий ва функционал автомобиллар бренди. Илк моделлар кичик бизнес ва тижорий ташишларга мўлжалланган Wuling Bardosh минивени ва Wuling Afzal йўлтанламаси бўлади. Бир неча ойдан кейин ASMAN AUTO моделлар қаторига Wuling Bingo S электр йўлтанламасини қўшади.

 

 

Харидорлар учун қулай шартлар тақдим этилади: 18 ойгача муддатли бўлиб-бўлиб тўлаш, бошланғич тўлов 25% дан ва 0% фоиз ставкaси билан.

 

Инфратузилма ва ҳаммабоплик

ASMAN AUTO инфратузилмасининг ривожланиши босқичма-босқич ўтади. Биринчи босқичда Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро ва Андижонда 10 та дилерлик маркази очилади. Кейинги икки йилда тармоқ бутун мамлакат бўйлаб 25 та объектгача кенгаяди.

 

Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун корхона 6–8 сервис маркази ва эҳтиёт қисмларини тақсимлаш хабларидан иборат тармоқни яратади. Автомобилларнинг ҳаммабоплигини ошириш учун ASMAN AUTO Ўзбекистоннинг етакчи банклари, лизинг ва суғурта компаниялари билан биргаликда молиялаш ва суғурталаш дастурларини жорий этади.

 

Ҳамкорлик Ўзбекистон автомобил тармоғини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган умумий интилишимизни акс эттиради. У инвестициялар, иш ўринларини яратиш ва барқарор саноат тараққиётига бўлган узоқ муддатли содиқлигимизни тасдиқлайди. Биргаликда биз юқори сифатли автомобилларни етказиб берамиз, бир вақтнинг ўзида барқарор, мамлакат иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватловчи ва мобилликка бўлган ўзгарувчан эҳтиёжни қондирувчи келажакка тайёр бизнесни яратамиз”, – қайд этди “Asaka Motors” бош директори Avazbek Jalilov.

 

Иқтисодий самара

ASMAN AUTO қўшма корхонаси 2 000 та бевосита ва билвосита иш ўринларини яратиш, маҳаллий кадрларни ривожлантириш, етказиб бериш занжирини мустаҳкамлаш ва автомобил тармоғини модернизациялаш орқали Ўзбекистон иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшади.

 

Томонлар, шунингдек, альянснинг узоқ муддатли мақсади Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги минтақавий автомобил ва логистика хабига айлантириш эканини таъкидладилар.

 Контактлар:Instagram  ASMAN AUTO | Instagram MG

Маълумот учун

Mansour Automotive Group — Мисрнинг 50 йиллик тарихга эга етакчи автомобил гуруҳи. Бугунги кунда компания Яқин Шарқ ва Африканинг 15 та мамлакатида иш юритади, шунингдек Chevrolet, GMC, Cadillac, Isuzu, Opel, Peugeot, BYD, Soueast ва MG каби етакчи жаҳон брендларининг ҳамкори саналади.

Ҳолдинг GM маҳсулотларининг Хитойдан ташқари дунёдаги энг йирик дистрибютори деб тан олинган. Ушбу минтақавий конгломерат активида 125 дан зиёд сотувлар ва сервис хизматини кўрсатиш марказлари мавжуд, компания штати эса 1 500 дан зиёд юқори малакали ходимларни ташкил қилади.

Asaka Motors — транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, дистрибуция ва сервис хизматини кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи Ўзбекистон автомобил компанияси. Сирдарё вилоятида заводга эга бўлиб, халқаро брендлар портфелини бошқаради, улар қаторида: Hyundai, EXEED, Opel, Fiat ва бошқалар. “Asaka Motors” фаолияти тўлиқ циклни қамраб олади: маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришдан то бутун республика бўйлаб кенг ёйилган дилерлик тармоғини қуришгача.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш