Ўзбекистон | 16:40 / 26.01.2018
22182
2 дақиқада ўқилади

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласи референдумга қўйилиши мумкин 

Фото: ЎзА

Москвада Якиманка муниципал округи депутатлари ўз қарори билан президентлик сайловлари кунига референдумни белгилашди. Депутатлар Владимир Лениннинг ҳайкалини Калужская майдонидан “Музеон” боғига кўчириш, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал ва унинг номи билан аталган хиёбонда фаввора ўрнатиш масаласи бўйича сўров ўтказишни мўлжаллашган.

Якиманки муниципал округи депутатлари маҳаллий референдумни 18 мартга белгилашди.

Депутатлар бирданига олти масалани муҳокамага қўйиш таклифи билан чиқишди. Улар орасида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга Большая Полянкада, унинг номи билан аталган хиёбонда ҳайкал ўрнатиш ғояси ҳақида фикрларни ўрганиш ҳам бор. Яна бир масала ушбу хиёбонда фавворанинг ўрнатилишига алоқадор.

«Ислом Каримовга ҳайкал масаласи билан кенгаш ташкил этилганидан бери шуғулланмоқда», - дея айтиб ўтди муниципал округ раҳбари Андрей Морев. «Ҳужжатларни ўрганганимизда, депутатларнинг аввалги чақириғи ҳайкални ўрнатишни маъқуллагани, кўплаб фуқаролар эса бунга қарши чиққанини аниқладик. Биз ушбу масала бўйича мэрияга бир неча марта мурожаат қилдик, бироқ у ерда ҳайкал қолишини айтишди, шунинг учун фуқаролар фикрини ўрганишдан бошқа имконимиз қолмади».

Мавзуга оид