Ўзбекистон | 18:09 / 01.08.2023
10973
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти қурилиш бошқармаси шуъба бошлиғи пора билан ушланди

У кўпқаватли уй-жой биноси лойиҳасини тасдиқлатиб бериши эвазига 500 доллар олган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказди.

Унда Қашқадарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги бошқармаси шуъба бошлиғи Ҳ.Н. танишлари ёрдамида «D.М» корхонасига «Пахтазор-1» маҳалласида жойлашган кўпқаватли уй-жой биноси лойиҳасини тасдиқлатиб бериши эвазига 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид