Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативи (ИЧК)га бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси МЧЖга тегишли 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақдан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 48 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











