Спорт | 23:00 / 05.09.2024
9477
1 дақиқада ўқилади

Шерзод Намозов — икки карра Паралимпиaда чемпиони

Париж Паралимпиадасида пара дзюдо баҳсларида Ўзбекистон дастлабки медалини қўлга киритди. 

J2 классида -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шерзод Намозов финалда грузиялик Зураб Зурабианини мағлуб этиб, икки карра Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди.

Намозов Рио-2016да ҳам тенгсиз бўлганди.

Аёллар ўртасида -57 кг вазнда Улжон Амриева эса бронза учун кечган баҳсда украиналик Анжела Хаврсюкка ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 16 тага етди — 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза.

Мавзуга оид