Жаҳон | 13:44 / 17.01.2023
12751
1 дақиқада ўқилади

Дунё аҳолиси сонининг ўсиши секинлашмоқда

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2022 йилда 753,6 минг кишига кўпайган. 

Фото: Getty Images

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, дунёда доимий аҳоли сонининг йиллик кўпайиши секинлашмоқда.

Қайд этилишича, 2017 йилда бу кўрсаткич 86 млн кишини ташкил қилган бўлса, 2018 йилда – 84 млн киши.

Ўз навбатида, 2019 йилда – 81 млн киши, 2020 йилда – 76 млн киши, 2021 йилда – 68 млн киши.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига Ер юзидаги жами аҳоли сони 8 034,3 млн кишини ташкил этган.

Бунда, эркаклар – 50,5 фоиз, аёллар – 49,5 фоизга тенг.

Мавзуга оид