Сизни оммадан ажратиб турувчи 15 та “асл инглиз” иборалари
Мазкур сўз ва иборалар сизни она тилиси инглиз тили бўлганлар даражасига олиб чиқади.
Бу даражага олиб чиқмаса ҳам, атрофдагиларни «He/she is so cool!», деб ўйлашга мажбур қилади
Инглиз тилида хорижликлар билмайдиган, бироқ бу тил она тилиси бўлганлар доимий равишда қўллайдиган кўплаб сўз бирикмалари мавжуд. “Асл инглиз” ибораларидан 15 тасини тўплаб, эътиборингизга ҳавола этяпмиз. Улар сизни оммадан ажратиб туриши аниқ.
1. Firstly, secondly, thirdly…
«Биринчидан, иккинчидан, учинчидан...»
“Инглизча” қулоқ учун расмий туюлади (сўзлашувда одатда first, second, third қўлланилади), бироқ тилни яхши билишингизни кўрсатади. Аммо in the first, in the second ва ҳк. кўринишида қўллаб бўлмайди.
Firstly, I prefer airplane because it’s fast. Secondly, they give you meals, and thirdly, I like a view from the window.
Мен самолётларни маъқул кўраман. Чунки биринчидан, тез, иккинчидан, у ерда таом беришади, учинчидан, иллюминаторни томоша қилишни ёқтираман.
2. Very good
«Ажойиб»
Ўзбек тилида бўлгани каби инглиз тилида бу ибора асл маъносига зид маънони ҳам англатиши мумкин.
— I left your glasses at home. — Мен кўзойнагингни уйда унутибман.
— Very good. — Ажойиб.
3. Get out!
«Йўғ-е!», «Қўйсанг-чи»
Асл маъносидан ташқари ҳайрат ва ишончсизликни ҳам англатиши мумкин.
— I’m going to get married. — Уйланяпман.
— Get out! — Йўғ-е!
4. Never ever
«Ҳеч қачон»
“Ҳеч қачон” сўзи маъносини кучайтириш учун хизмат қилади.
I will never ever do it again.
Мен бошқа ҳеч қачон бундай қилмайман.
5. It’s not rocket science
«Бу олий математика эмас»
Агар кимдир ниманидир мураккаб деса-ю, сиз эса буни нотўғри деб ҳисобласангиз, инглиз тилида (сўзма-сўз айтганда) “бу ракета илми эмас” тариқасида айтишингиз мумкин.
Managing people is hard but it’s not rocket science.
Одамларни бошқариш осонмас, бироқ бу олий математика эмас.
6. Ain’t no
Am/is/are not ёки have/has not тузилмасининг сўзлашувда ишлатиладиган кўринишидир. Ёшлар ва оддий одамлар томонидан қўлланилади, маълумотга эга бўлганлар “энсаси қотиши” мумкин. Бироқ юқори баҳолашлар аниқ.
I ain’t got no cigarettes.
Менда сигарет йўқ.
7. Going nuts (be nuts)
«Ақлдан озибди», «томи кетибди»
Ёнғоққа умуман алоқаси бўлмаган, сўзлашувда қўлланиладиган ибора.
Tornado is about to come, everyone’s going nuts.
Яқинда тўфон келади, ҳамма ақлдан озаётганга ўхшайди.
John is nuts.
Жоннинг “томи кетибди”.
8. Let’s just say
«Қисқача қилиб айтганда…», «Қисқаси…»
Бирор нарсани батафсил тушунтиришни истамаган ҳолларда қўлланилади.
Let’s just say I’m not a big fan of Elvis.
Қисқаси, мен Элвиснинг мухлиси эмасман.
9. Let’s sleep on it
«Эртагача қолдирайлик»
Баъзида қарор қабул қилиш учун вақт керак. “Тонг кечки вақтга қараганда донороқ” дейишади-ку. Шунинг учун инглизларда “бунинг учун бир ухлаб туриш керак” дейилади.
I can’t make a decision right now, let me sleep on it.
Мен ҳозир қарор қабул қила олмайман, эртагача ўйлаб кўришим керак.
10. Not really
«Унчаликмас»
Жуда кенг тарқалган бу иборани мактабда ўргатмасликлари ғалати.
— Are you ready to go? — Боришга тайёрмисан?
— Not really. — Унчаликмас.
11. Help yourself
«Олинг-олинг», «бемалол»
Асл маъносидан ташқари, кўпинча гап шаклида мустақил равишда ҳаракат қилишга рухсат маъносида қўлланилади.
— May I use your phone? — Телефонингиздан фойдалансам бўладими?
— Help yourself! — Бемалол!
12. Indeed
«Ҳақиқатан ҳам», «шубҳасиз»
Бу сўз айтилган гап ёки розиликни кучайтириш маъносида қўлланилади.
— He sounds reasonable. — У тўғри айтяпти.
— He is indeed. — Шубҳасиз.
13. May I be excused?
«Ташқарига чиқсам майлими?»
Рўйхатимиздаги бебаҳо гавҳар ибора мана шу. Ўнта инглиз тили ўқитувчисидан “Чиқсам бўладими?”ни қандай айтишни сўраб кўринг. Улардан тўққизтаси «May I get out?», «May I go out?» шаклларини айтади.
The girl raised her hand and said, “Mrs Jones, may I be excused?”
Қиз қўлини кўтариб, деди: «Жонс хоним, ташқарига чиқсам майлими?»
14. I’m done
«Тугатдим», «Чарчадим»
Гап оғзаки нутқда кўп ишлатилади.
I’m done washing dishes, let’s go.
Идишни ювиб бўлдим, кетдик.
15. So are you / so am I; me neither
«Сен ҳам/мен ҳам»; «мен ҳам ...мадим»
Агар “мен ҳам”, “сиз ҳам”ни me too шаклида эмас, ҳақиқий инглиз тилида айтмоқчи бўлсангиз, so сўзини олиб,кўмакчи феъл ва эгани қўясиз. Агар билдирилган инкор фикрга рози бўлсангиз, у ҳолда so ўрнига neitherдан фойдаланинг.Биринчи шахсдаги инкорда me neither ни қўллаш мумкин. Феълнинг замонидан қатъий назар. Диққат: агар суҳбатдошингизнинг инглиз тилиси у қадар яхши бўлмаса, у сизни тушунмаслиги мумкин. У ҳолда оддий too ёрдам беради(бу ҳам инглиз тилида ва ортиқча “оҳанжамаларсиз”).
— I wanna go home. — Мен уйга кетишни истайман.
— So do I. — Мен ҳам.
— Your girlfriend doesn’t like her new roommate. — Қизингга янги хонадоши ёқмаяпти.
— Me neither. — Менга ҳам.
Табриклайман, ана энди сизни «ўзбилиш»да гапирадиган ватандошлар орасида ажратиб олишлари аниқ. Албатта, сизда асосий билимлар бўлмаса, бу иборалар ғалати эшитилади.
Бу тўлиқликка даъвогарлик қилмайдиган кичик бир рўйхат. Аксинча, уни кенгайтириш керак ва зарур. Шунинг учун ҳақиқий инглиз тилида мавжуд бўлган иборалар рўйхатини тузиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
12:07 / 23.10.2024
“Катта натижаларга эришиш мумкинлигини қизларимга исботлаш учун IELTS’дан максимал балл олишга ҳаракат қилдим” — IELTS’дан 9 балл олган илк ўзбекистонлик аёл
18:52 / 13.08.2024
“Талабаларим олдида уялиб қолмаслик учун тил ўргандим” – 67 ёшида инглиз тилидан B2 даражасини олган отахон
20:56 / 26.06.2024