Жаҳон | 15:40 / 18.02.2018
12658
2 дақиқада ўқилади

Чўкмайдиган қайиқлар синовлари қандай ўтади? 

Safehaven Marine компанияси ўзининг янги The Thunder Child ("Момақалдироқ боласи") транспорт воситаси ҳақида чўкмайдиган қайиқ, деган баёнот билан чиқди. Бу унинг ҳатто ағдарилган тақдирда ҳам, чўкмаслигини англатади. Буни фақат бир усулда текшириб кўриш мумкин - қайиқни ағдариб, нима бўлишини кўриш. Компания қайиқнинг бир томонига троссни боғлаб, кран ёрдамида уни ағдариб кўрди. 

Қайиқ синовдан муваффақиятли ўтди. The Thunder Child ёки XSV-17 синовлари натижаларига кўра, ҳатто бўронли об-ҳавода ҳам унинг бошқаруви билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Safehaven Marine'га кўра, қайиқ тижорат, қидирув, қутқарув ёки ҳарбий операцияларга мўлжалланган. 

Қайиқ махсус креслолар билан жиҳозланган бўлиб, уларга 12 нафаргача киши сиғиши мумкин. Ҳар бир кресло тўлқин зарбларига қарши ҳимояланган. Шунингдек қайиққа масофадан бошқарилувчи яширин автоматик пулемётни ўрнатиш мумкин. Бунинг учун махсус стабилизация тизими жорий қилинган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш