Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари бериш амалиёти максимал даражада чекланмоқда
Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш доирасида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш учун индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари бериш амалиётини максимал даражада чеклаш, имтиёзлар ва преференциялар бериш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан асослилиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш тизимини, шунингдек, улардан фойдаланишни мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш кутилмоқда.
Шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларини фақат аниқ мақсадда бериш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, уларни қўллаш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш, самарасиз фойдаланилган имтиёз суммаларини бюджетга мажбурий қайтариш механизмларини мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни имзолаган “Имтиёзлар ва префенциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шундай дейилади.
Ҳужжатда ёзилишича, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади, шунингдек, аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур.
Вақтинчалик имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар эса бундан мустасно бўлади.
Бундан кейин имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш тақиқланади.
Мавзуга оид
15:23 / 29.04.2023
ХМИ амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади
12:02 / 13.03.2023
Санаторий ва курортга йўлланма, бепул операция ҳамда дорилар. Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласига берилаётган янги имтиёзлар
10:46 / 13.03.2023
Бурчини бажариш чоғида яраланган ёки ҳалок бўлган ҳарбийлар ва хизматчиларнинг оиласига янги имтиёз ва кафолатлар берилмоқда
15:51 / 27.02.2023