Ўзбекистон | 01:01 / 19.12.2018
23444
2 дақиқада ўқилади

Аҳолининг кенг қатламлари орасида “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аҳолининг кенг қатламлари орасида қуйидагиларни ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланмоқда.

  • аҳолининг умумий жисмоний тайёргарлиги даражасига спорт нормативларини ва давлат талабларини белгилаш;
  • аҳолининг турли ёшдаги гуруҳлари ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш;
  • юқори кўрсаткичларга эришган фуқароларни “Алпомиш” ва “Барчиной” I, II ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирлашни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларни ўтказишни ташкил қилиш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилиши белгиланмоқда.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид