Ўзбекистон | 14:21 / 12.02.2020
4592
2 дақиқада ўқилади

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари ташкил этилади

Аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш режалаштирилган

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. 

2020 йил 1 ноябрга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланади. Лойиҳаларда:

ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш;

жамоат ишлари ташкил этиладиган туманларда доимий яшамайдиган фуқароларни қамраб олиш;

давлат-хусусий шериклик асосида инновацион вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари фаолиятини ташкил этиш;

Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида меҳнат органлари ходимларининг касбий билим ва тажрибасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг ишсизликни камайтиришдаги самарадорлигини ошириш;

Меҳнат вазирлиги марказий аппарати ҳузурида Ягона ситуацион мониторинг марказини ташкил этиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид