Ўзбекистон | 20:30 / 18.07.2024
8301
2 дақиқада ўқилади

Электромотоцикл, мопед ва скутер учун алоҳида давлат рақам белгилари жорий этилади

Шунингдек, тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳам шундай давлат рақам белгиларига эга бўлади.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

17 июл куни «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

- Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгилари киритилади;

- электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби белгиланади;

- автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олиш ташкил этилади;

- тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилади.

Мавзуга оид