Ўзбекистон | 10:48 / 05.03.2018
13125
6 дақиқада ўқилади
Реклама

InFinBank АТБ рақамли трансформациянинг биринчи босқичини якунлади

Фото: InFinBank

«InFinBank» АТБ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини бажариш ва 2018 йилги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар» Давлат дастурини амалга ошириш бўйича кенг кўламли рақамли трансформациялар биринчи босқичини якунлади.

Ушбу босқич доирасида SAP корпоратив дастурий таъминот соҳасидаги жаҳон етакчиси ечимлари асосида корпоратив маълумотларни сақлаш жойи (МСЖ) яратилди, мижозлар билан ўзаро муносабатлар Бошқармаси (Customer Relationship Management – CRM) тизимлари жорий этилди. Компания шунингдек, Pegasystems (АҚШ) ечимлари асосида юридик ва жисмоний шахслар учун кредит конвейерини яратди. Лойиҳа аҳоли учун, шу жумладан Республиканинг чекка ҳудудларида банк маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини сезиларли даражада оширди.

Фото: InFinBank

«SAPRUN Group» компанияси (Россия Федерацияси) банк трансформацияси учун инновацион маҳсулотларни жорий этишда шерик бўлди.

Янги SAP CRM тизими нафақат банкнинг барча бўлинмаларида 600 мингдан ортиқ мижозларни ягона тизимда бирлаштиришга, балки хизмат кўрсатиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиришга ҳам имкон берди - энди мижозлар ҳужжатлар тўпламини фақатгина бир марта тақдим этиб, бўлинмалардан бирида рўйхатдан ўтади.

Колл-марказлар яратилиши ва унинг автоматлаштирилиши туфайли мижозлар мурожаатини кўриб чиқиш муддати 3 иш кунига қисқартирилди. Эндиликда банк мижози ўз ҳисобининг ҳолати, олдинги аризалар ва мурожаатлар бўйича батафсил маълумот олиш имкониятига эга.

«Биз «InFinBank» АТБ билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, Ўзбекистонда биринчи банк рақамли трансформациясини амалга оширдик. Ҳар қандай банкни комплекс трансформацияси мустаҳкам пойдеворсиз мумкин эмас. Технологик жиҳатдан эскирган тизимларда бирор нарса қуриш фойдасиз, шунинг учун шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бизнинг ҳамкорларимиз рақамли ядродан ислоҳотга киришиб, энг тўғри йўлни танлашди. Келажакда рақамли банкнинг барча муҳим жараёнлари айнан шу ишончли, жиддий тизим асосига қурилади. Ядрода бозорга тезда янги маҳсулотларни олиб кириш ва бизнес иловаларни ишлаб чиқиш учун барча керакли воситалар ва созламалар мавжуд», - дейди SAP бизнесини Ўзбекистонда ривожлантириш бўйича директори Лазиз Адҳамов.

Фото: InFinBank

220 дан ортиқ манбалардан маълумотлар – банк тизимлари ва бўлинмалари, шу жумладан CRM ва Кредит конвейери ҳақидаги маълумот энди Корпоратив маълумотлар сақлаш жойига йўналтирилади. Бу менежментга бизнеснинг муҳим оғишларини мунтазам кузатиш, бошқарув қарорларини тезкорлик билан қабул қилиш, барча соҳалар бўйича бирлаштирилган таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш имконини беради. Тизимнинг ўзига хос хусусияти - асл маълумотларнинг бузилишларига тўсқинлик қилувчи ва унинг ишончлилиги кафолати бўлиб хизмат қиладиган дастлабки маълумотларни қўлда тузатиш имкониятининг йўқлиги.

«InFinBank» АТБнинг ўз кредит имкониятини ошириш бўйича режаларига мувофиқ, муҳим жараёнлардан бири ҳам автоматлаштирилди: кредитлар бўйича аризаларни қайта ишлаш.

«Янги рақамли реалликда биз мижозга яқин бўлишимиз керак, - дейди Банкнинг Кредит операциялари ва инвестициялар фаолиятини бошқариш Департаменти бошлиғи ва жорий этилган лойиҳалар дастури раҳбари Бобур Бурхонов. - Биз Кредит конвейерини татбиқ этиш бўйича катта ишни амалга оширдик, ҳамда бу биз учун минтақалар учун дифференцияланган ставкалар тизимини яратишга имкон бериб, аҳоли учун кредит бериш шартларини яхшилаш ва кредит бериш муддатини 5 баробар қисқартиришга шароит яратди».

Фото: InFinBank

2018 йилга банкнинг IT-ландшафтига мобиль алоқа тизимини жорий этиш ва банк мижозлари учун мобиль иловани ишлаб чиқиш, шунингдек, бюджетлаштириш ва нархлаштиришни ўз ичига олган бир қатор операцион жараёнларни автоматлаштириш режалаштирилмоқда.

SAP - корпоратив иловалар бозорида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Компания ҳар исталган ўлчамдаги ва ихтисосликдаги ташкилотларга ўз бизнесларини янада самарали бошқаришга, хусусан, ёрдамчи хизматлар ёки директорлар кенгаши, омбор ёки дўкон, иш столидаги ёки мобил илова бўйича ёрдам беради.

SAP ечимлари ва хизматларидан 345 000 дан ортиқ мижозлар фойдаланади, компаниянинг илғор технологиялари юқори рентабелликни кафолатлайди, узлуксиз мослашувчанлик ва барқарор ўсишни таъминлайди.

Фото: InFinBank

Банк соҳасида дунёнинг энг йирик 30 банкидан 21 таси SAP маҳсулотларидан фойдаланади, улар орасида HSBC (Буюк Британия), Bank of America (АҚШ), Commerzbank AG (Германия), Deutsche Bank (Германия), LBBW Landesbank Baden-Württemberg (Германия) ва Commonwealth Bank (Австралия) бор.

1992 йилда SAP SE’нинг Москвадаги офиси очилди. Бундан ташқари, сўнгги 20 йил мобайнида SAP ваколатхоналари Екатеринбург, Санкт-Петербург, Ижевск, Олмаота ва Минск шаҳарларида очилди, ходимлар сони эса 1100 кишидан ошди. Қўшимча маълумот www.sap.com ва www.sap.ru сайтида.

Фото: InFinBank

Pegasystems маҳсулотлари корхона бизнес жараёнларини интеллектуал бошқариш ва уларнинг бозор талабларига мослашиши учун ечимларни ишлаб чиқишга йўналтирилган. Pegasystems мижозлари орасида дунёдаги энг йирик банклар - HSBC (Буюк Британия), JPMorgan Chase & Co (АҚШ), Royal Bank of Scotland (Шотландия), Deutsche Bank (Германия), Bank of New York (АҚШ) ва Mellon Lloyds Banking Group (Буюк Британия) бор.

Бу Ўзбекистон Республикаси банк секторидаги автоматлаштиришнинг бундай кўлами бўйича биринчи лойиҳадир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид