Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин
Ушбу корхоналарни тажрибали тадбиркорларга уч йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилган. Ижобий натижа кўрсатган тадбиркорларга бу мулклар 10 йилда бўлиб тўлашга берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборлар узоқ вақт ишлатилмаса, яроқсиз аҳволга келиши қайд этилди.
Шу боис ушбу корхоналарни тажрибали тадбиркорларга уч йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилган. Ижобий натижа кўрсатган тадбиркорларга бу мулклар 10 йилда бўлиб тўлашга берилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб бериш тизимини иссиқхоналар учун ҳам жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.
Уммон Султонлигининг йирик савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари учун алоҳида раста ажратилиб, илк бор гилос, шафтоли ва ўрик экспорти йўлга қўйилди. Ушбу тажрибани Малайзия, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари, Қатар, Сингапур, Корея, Япония ва Европада кенгайтириш муҳим экани айтилди.
Ушбу давлатларда савдо ярмаркаларини биринчи марта ташкил қилиш харажатлари қоплаб берилиши таъкидланди.
Мавзуга оид
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
20:33 / 23.03.2026
1 октябрдан Тошкент шаҳри ва туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади
10:10 / 28.02.2026