Сенат раиси бош прокурордан кундан кунга ошиб бораётган ёғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини назоратга олишни сўради
Сенат раиси Танзила Норбоева Сенатнинг 14-ялпи мажлисини кузатиб бораётган интернет фойдаланувчиларининг сўнгги пайтда ёғ нархи кўтарилиб бораётгани ҳақидаги изоҳларига эътибор қаратди ва Ўзбекистон бош прокуроридан масалани назоратга олишни сўради.
«Бу борада президент ва ҳукумат раисининг аниқ режалари асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан биргаликда ўсимлик мойини аҳолига узлуксиз етказиб бериш ва унинг нархларини барқарор сақлаш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқдамиз.
Бу борада ҳукуматга аниқ таклифимизни бердик. Кеча бош вазир билан гаплашганимизда шуни таъкидладилар. Яъни яқин кунларда амалий ишлар қилиниб, нархларни барқарорлаштириш чоралари кўрилади», дея Ниғматилла Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Танзила Норбоева мазкур масала юзасидан Сенат Бош прокуратура билан ҳамкорликка тайёр эканини ва бозордаги нарх-наво ҳолати Сенатнинг Суд-ҳуқуқ қўмитаси томонидан ҳам назоратга олинишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ушбу ялпи мажлисида ҳисобот берган Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов озиқ-овқат нархлари кескин ошишига қарши қўлланиши кутилаётган чоралар ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ягона давлат стратегияси ишлаб чиқилаётгани, бу озиқ-овқат нархлари ошишини секинлаштиришини таъкидлаган эди.
Аввалроқ пахта ёғи ҳам кескин қимматлашгани, яқин ойларда нарх пасайиши кутилмаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
20:23 / 10.12.2024