Ўзбекистон | 20:28 / 15.04.2024
10106
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради — ОАВ

Тожикистон матбуоти расмий давлат ташрифи 18-19 апрел кунлари бўлиши ҳақида хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 18-19 апрел кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Asia-Plus хабар берди. 

Таъкидланишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Манба бошқа тафсилотларни келтирмаган. 

Департаментнинг таъкидлашича, ташриф доирасида 17-20 апрел кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. 

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Мухриддин 14 апрел куни Тошкентда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. 

Томонлар Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқди. Бироқ Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига боришининг аниқ санасига ойдинлик киритилмади.

Мавзуга оид