Москвада оммавий заҳарланиш: 120 дан ортиқ киши жабрланди
«Кухня на районе» овқат етказиб бериш хизматидан буюртма қилинган лобио Москвада ботулизм касаллиги авж олишини келтириб чиқарди. 50 дан ортиқ заҳарланганларнинг аҳволи оғир, 33 киши - реанимацияда.
Москвада оммавий заҳарланиш иши бўйича «Кухня на районе» компанияси директори Антон Лозин қўлга олинди. Бу ҳақда 18 июн, сешанба куни Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Лозиндан ташқари, Москва вилоятидаги овқат тайёрлаш ва етказиб бериш компанияси бош директори ҳамда сифат бўлими бошлиғи ҳам ушланган. Тергов қўмитаси қўлга олинганларнинг исми ва компаниялар номини маълум қилмади, бироқ қатор ОАВнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, гап «САВОН-К» МЧЖ бош директори Анатолий Шин ва «Кухня на районе» сифат бўлими бошлиғи Елена Машкова ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Тергов жараёнида яна бир жиноий иш очилди. Корхонанинг бир неча ходимлари ўз яшаш жойида ноқонуний рўйхатдан ўтгани аниқланди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари.
Москвада оммавий заҳарланиш: 120 дан ортиқ киши жабрланди
14 июндан бери Москвада 121 киши ботулизм аломатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда жабрланганларнинг 55 нафари оғир аҳволда, 33 нафари - реанимацияда. Заҳарланиш ҳолатлари Нижний Новгород ва Қозонда ҳам аниқланган. Роспотребнадзор маълумотларига кўра, барча касаллар «Кухня на районе» овқат етказиб бериш хизматидан лобио ва «Гастропорт» фудмолида тунец, ловия ва олмали салат буюртма қилган.
16 июн куни «Кухня на районе» компанияси маҳсулотларни текшириш учун ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди, унинг Москвадаги омборлари ва ошхоналарида тинтувлар ўтказилди. Терговчилар бир қатор санитария-эпидемиология меъёрларининг бузилишини аниқладилар ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси - «хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш, хизматлар кўрсатиш» бўйича жиноий иш қўзғатдилар. Бунинг учун максимал жазо - икки йилгача қамоқ жазоси.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
17:12 / 22.10.2024