Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
Москвалик чақирилувчиларга юборилган СМС-хабарларда улар ҳарбий комиссарликка келмагани учун жазо чоралари кўрилиши айтилади. Уларга Россиядан чиқиб кетиш ҳам тақиқланган.
Москва ҳарбий комиссарликлари чақирув қоғозлари бўйича келмаган чақирилувчиларга уларга нисбатан чекловлар жорий этилгани ҳақида СМС-хабарлар жўнатишни бошлади. Бу ҳақда 12 ноябр, сешанба куни «Важные истории» нашри Виждонли эътироз билдирувчилар ҳаракати (ВЭҲ) ҳуқуқшуноси Артем Клигага асосланиб ёзди.
Хусусан, хабарномаларда чақирилувчининг Россиядан чиқиб кетиши тақиқлангани айтилади. «Ҳарбий хизматга чақирувдан бўйин товлаганлик учун Россия Федерацияси қонунчилиги жиноий жавобгарликни назарда тутади», дейилади матнда.
Россиянинг айрим минтақаларида электрон чақирув қоғозлари реестри синовдан ўтказилмоқда
Сентябр ойи ўрталарида Россия оммавий ахборот воситалари Ҳарбий ҳисобга олиш ягона реестри – реестрповесток.рф сайти ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, портал синов режимида фақат Россиянинг учта минтақасида ишлаяпти: Сахалин ва Рязан областларида, шунингдек, Мари Эл Республикасида. 2023 йил баҳорида қабул қилинган қонунга кўра, реестрга қўйилган чақирув қоғози эълон қилинган кундан бошлаб 7 кун ўтгач топширилган деб ҳисобланади.
Реестрда ҳарбий ҳисобда бўлганларнинг шахсий ва паспорт маълумотлари, СНИЛС, ИНН, фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан чет эл фуқаролиги, яшаш манзили, таълим, меҳнат фаолияти ва соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Октябр ойи ўрталарида «Идите лесом» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси Москвада электрон чақирув қоғозлари юборила бошлангани ҳақида хабар берди. Бироқ, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, улар ҳали юридик кучга эга эмас ва шунинг учун уларга эътибор бермаслик мумкин. Электрон чақирувлар реестрининг бутун Россия бўйлаб ишга туширилиши ҳозирда 2025 йил январига режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026