Жаҳон | 11:26 / 04.04.2018
25612
2 дақиқада ўқилади

Эр-хотин ўз қизини орадан 24 йил ўтиб топди

Хитойлик оила 24 йил муқаддам изсиз ғойиб бўлган қиз фарзандини топди. Ванг Мингкинг ва унинг рафиқаси қизи Кифенгни 1994 йилдан бери қидирган. У 3 ёшлигида йўқолиб қолган, деб хабар бермоқда BBC. 

Маълумотларга кўра, оила газета ва интернетда бу борада эълонлар ҳам бериб борган. Гарчи, уларда яна бир қиз ва ўғил бўлсада, йўқолган фарзандларини излашда давом этишган. 

Ўтган йилнинг охирларида полиция фоторобот тайёрлашга қарор қилди. Натижа ижобий бўлган. Хитойнинг бошқа бир қисмида Канг Йинг исмли аёл ўз суратини кўриб шокка тушган. Хитой ОАВ маълумотига кўра, у ёш қизчалик пайтида йўлдан топиб олинган ва уни топган одамлар ўзига фарзанд қилиб олишган.

Фото: THECOVER.CN
Фото: THECOVER.CN
Фото: THECOVER.CN
Фото: THECOVER.CN
Фото: THECOVER.CN
Фото: THECOVER.CN

Оила шу йилнинг 3 апрель куни учрашди. Йўқолган фарзанд турмуш ўртоғи, ўғли ва қизи билан бирга ота-онасининг ёнига учиб келган.

Сизлар биз ўтган 24 йил давомида қандай қийинчиликларни бошимиздан ўтказганимизни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Охири биз учрашдик, дея айтиб ўтган Ванг Мингкинг маҳаллий газетага.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид