Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўргазмалар имкониятлар яратади: Iteca Exhibitions компаниясининг 2026 йил баҳор мавсуми натижалари
Бугун бутун дунёда 2026 йилги Global Exhibitions Day (GED) – ташкилотчилар, бизнес ҳамжамияти ва соҳа ҳамкорларини бирлаштирган кўргазма саноати профессионал байрамни нишонланмоқда. 2026 йилда Жаҳон кўргазмалар куни «Exhibitions drive opportunities» - "Кўргазмалар имкониятларни яратади" шиори остида ўтказилади, унда кўргазмаларнинг иқтисодий ривожланиш, халқаро ҳамкорлик, инвестициялар ва бизнес алоқаларидаги роли таъкидланади.
Ушбу шиор, айниқса, тарихи Ўзбекистонда замонавий кўргазма бозорининг шаклланиши билан узвий боғлиқ бўлган Iteca Exhibitions компанияси фаолиятини аниқ акс эттиради. 1995 йилда халқаро кўргазмаларини ўтказишни бошлаган компания Ўзбекистонда халқаро кўргазмаларнинг биринчи профессионал ташкилотчисига айланди ва аслида миллий кўргазма саноатининг шаклланишида етакчи ўринни эгаллади. Йиллар давомида компания мамлакат кўргазма саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди, кўргазмаларнинг иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инвестицияларни жалб қилишнинг самарали воситаси сифатидаги ролини намойиш этди.
Бугунги кунда Iteca Exhibitions кўргазма брендлари халқаро тадбирлар тақвимида мустаҳкам ўрин эгаллади ва ҳар йили бутун дунёдан ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, инвесторлар, тегишли вазирликлар, соҳа уюшмалари ва экспертларни бирлаштиради. 2007 йилдан бери UFIʼнинг Ўзбекистондаги биринчи тўлиқ аъзоси сифатида Iteca Exhibitions халқаро кўргазма стандартларини изчил жорий этиб, Ўзбекистон кўргазма бозорининг глобал бизнес маконига интеграциялашувини қўллаб-қувватлайди.
Компаниянинг бир қатор кўргазмалари UFI Approved Event мақомига эга — бу глобал кўргазма саноати стандартларига мувофиқликнинг халқаро миқёсда тан олинишидир. Улар орасида минтақадаги асосий саноат платформалари бўлган ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги бизнес имижини шакллантирадиган UzBuild, TIHE, CAITME вa OGU кўргазмаларини айтиб ўтса бўлади.

Iteca Exhibitions компаниясининг Жаҳон кўргазмалар кунига 2026 йил баҳорги мавсумининг таъсирчан натижалар билан яқинлашгани рамзий маънога эга. Бу баҳорда иқтисодиётнинг асосий тармоқларида — қурилиш ва агросаноат секторидан тортиб, озиқ-овқат саноати, тиббиёт, сув хўжалиги, мебель ва ёғочсозлик, гўзаллик саноати, энергетика, нефт-газ комплекси ва тўқимачиликкача — 12 та халқаро кўргазма, тўртта нуфузли анжуман ва бир қатор семинар ва маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбирларда 53 мамлакатдан жами 2 981 та компания ва бренд, 302 нафар спикер ва модератор, 4 462 нафар делегат иштирок этди ва ташрифлар сони 63 та мамлакатдан 77 278 тани ташкил этди.
Ушбу тадбирларнинг ҳар бири GED 2026 шиорининг амалий тасдиғи бўлиб хизмат қилди - кўргазмалар реал имкониятлар яратади:
- ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун: янги бозорларга кириш ва ҳамкорлар топиш;
- инвесторлар учун: ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини кашф этиш;
- мутахассислар учун: илғор технологиялар ва эксперт билимларидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритиш;
- иқтисод соҳалари учун: модернизация ва халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш.
Кўргазма платформаларининг ривожланиш воситалари сифатидаги аҳамияти ҳам ҳукумат даражасида, ҳам тадбир иштирокчилари томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон энергетика ҳафталиги давомида Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бу шунчаки саноат тадбири эмас, балки ҳамкорлик алоқалари шаклланадиган, шартномалар тузиладиган, технологиялар тақдим этиладиган ва инвесторлар реал имкониятларни кўрадиган ишчи платформа эканлигини таъкидлади.

Баҳорги кўргазмалар мавсумини сарҳисоб қилар эканмиз, Жаҳон кўргазмалар кунининг "Кўргазмалар имкониятлар яратади" шиори ва халқаро кўргазмалар компаниясининг “Iteca Exhibitions Ўзбекистон иқтисодиётига хизмат қилишдан фахрланади!" шиори қанчалик уйғун эканини ишонч билан таъкидлаш мумкин.
Ҳар бир кўргазма лойиҳаси ортида янги ишбилармонлик алоқалари, инвестиция лойиҳалари, технологик ечимлар ва халқаро ҳамкорликлар туради. Айнан кўргазмалар бизнес, иқтисодиёт тармоқлари ва профессионал жамоалар учун яратадиган ушбу имкониятлар иқтисодий ўсишнинг ҳақиқий драйверларига айланмоқда.
Олдинда янги лойиҳалар, иштирокчилар ва ўсиш ҳамда ҳамкорлик имкониятларни тақдим этадиган кузги кўргазмалар мавсуми.


Iteca Exhibitionsʼнинг бўлажак тадбирлари ҳақидаги барча маълумотлар шу ерда мавжуд.
Янгиликларни кузатиб боринг ва кузги кўргазма мавсумининг муҳим лаҳзалари марказида бўлинг!
Сизнинг бизнесингиз бутун дунё билан алоқада!
www.iteca.uz Tel. 71 205 18 18
Мавзуга оид
09:00 / 03.12.2024
Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери
17:00 / 26.06.2024
Iteca Exhibitions – баҳорги кўргазма тадбирларининг ажойиб натижалари!
09:00 / 26.09.2023
Барча имкониятлар уйингиз ва офисингиз қулайлиги учун Aquatherm Tashkent 2023 кўргазмасида
16:57 / 29.12.2022