Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:43 / 10.11.2023
15813
2 дақиқада ўқилади
Давлат хизматчиларининг ишдан ташқари вақтда қандай мажбуриятлари борлиги айтилди
Давлат хизматчилари хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқейини суиистеъмол қилмаслиги шарт.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қатор мажбуриятлари бор.
Улар қуйидагилар:
- расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;
- дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;
- жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;
- жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;
- хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқейини суиистеъмол қилмаслик;
- иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;
- ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
- ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.
Мавзуга оид
11:56 / 01.08.2025
Сотувчиларни мажбуриятини ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди
14:47 / 25.02.2025
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади
18:17 / 25.10.2023
Ижара муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди
17:54 / 08.03.2023