Жамият | 18:03 / 13.03.2026
5484
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ФВБ инспектори тезкор тадбирда қўлга олинди

Янгиҳаёт тумани ФВБ кичик инспектори маҳаллий МЧЖ раҳбаридан 1,5 минг доллар олганда ушланди. У ушбу пулни ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилган.

Фото: ДХХ

Тошкентда ФВБ ходими қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Янгиҳаёт тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими кичик инспектори МЧЖ раҳбаридан 1,5 минг доллар олганда ушланган.

ФВБ ходими ушбу пулни ҳамкасблари орқали туманда фаолият юритувчи корхона ҳудудига ўрнатилган ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид