БМТ Исроилни «қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган» давлатлар рўйхатига киритади
Келгуси ҳафта БМТ мамлакатларнинг янгиланган қора рўйхатини эълон қилади, улар орасида Исроил ҳам бор.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилни «қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган» давлатлар ва ташкилотларнинг қора рўйхатига киритишга қарор қилди.
Israel National News хабарига кўра, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг АҚШдаги ҳарбий атташеси генерал Хеди Зилберманни ташкилот қарори ҳақида хабардор қилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари генералга Исроил ИШИД, «Ал-Қоида», «Боко-Ҳарам» террорчи ташкилотлари билан бир рўйхатда бўлишини маълум қилди.
Исроилнинг Гутерришни бундай ҳаракатдан воз кечишга кўндириш уринишлари муваффақиятсизликка учрагани хабар қилинади. Келгуси ҳафта БМТ «қуролли можаро зоналарида болаларга зарар етказувчи» мамлакатлар ва ташкилотларнинг янгиланган қора рўйхатини эълон қилади, улар орасида Исроил ҳам бор.
Тахминларга кўра, рўйхатда Исроил давлатининг номи аниқ тилга олинмайди ва БМТ вазиятда айбдор сифатида «Исроил армияси»ни белгилайди.
Ғазо секторида ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлади ёки яраланади
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари натижасида 36 586 фаластинлик, жумладан 10 171 аёл ва камида 15 328 бола ҳалок бўлди, яна 83 074 нафар фаластинлик яраланди.
БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторида ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлади ёки яраланади.
Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизматининг 3 июн куни маълум қилишича, эксклавдаги 3500 нафар бола очлик туфайли ўлим хавфига дуч келган.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024