Жаҳон | 23:41 / 05.11.2018
4450
2 дақиқада ўқилади

Россияда ёшлар сиёсатига масъул бошлиқ ўсмирларни койиб бергани учун узр сўради

Свердловск вилояти ҳудудий ёшлар сиёсати бошқармаси директори Олга Глацких давлат "ёшлар олдида қарздор эмас" деган баёноти учун узр сўради ва унинг сўзлар мазмундан юлиб, тарғиб этилганини иддао қилди.

Аввалроқ, Кировоград ёшлари билан учрашган Глацких давлат "ёшлар учун ҳеч нарса қилмаслиги керак, ота-оналар эса бунга масъул, чунки давлат ота-онадан болаларнинг туғилишини сўрамаган"ини билдириб, кескин фикрлар билдирганди. Ёшлар сиёсати бўйича ишлайдиган амалдорнинг сўзлари ижтимоий тармоқларга тарқаб кетгач, у вазиятни юмшатишга ўтди.

"Мен, буни эътироф этиш керакки, ғояни жуда содда тарзда ифода этган бўлардим ва шунга ўхшаш қаттиқ баёнот учун узр сўрайман", дейди у.

Унинг таъкидлашича, "мазмундан юлиб олинган сўзлардан ҳам англаш мумкинки, бу гаплар ёшларни фақат рағбатлантириш учун айтилган".

Маълум қилинишича, ёшлар Глацких хонимдан уларнинг лойиҳаларини молиялаштирилиши ҳақида илтимосномани билдирган. У эса "барча ўз ҳуқуқини билади, аммо мажбуриятини унутиб қўяётгани ҳақида" гапириб, жамиятда давлатнинг "рол"ини тушунтиришга киришиб кетган.

Глацких 2004 йилда бадиий гимнастика бўйича олимпия чемпиони бўлган. 2016 йилдан буён Свердловск вилояти маъмуриятида ҳозирги лавозимни эгаллаб, ишлаб келмоқда.

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид