Экологик ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатилади
Экология вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва ИИВ ўртасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими интеграция қилинади ҳамда ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қуйидагилар:
- Экологик ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланади;
- Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини вазирликлар ўртасида интеграция қилинишини ҳамда ахборот алмашинувини йўлга қўйишни таъминлайди.
Белгиланишича:
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Ситуацион марказ” давлат муассасаси томонидан ўрнатилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситалари воситасида ундирилган жарималар тўлиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
- Тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли томонидан ўрнатилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситалари воситасида ундирилган жарималар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари Экология жамғармасига туширилгандан сўнг, вазирлик томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияга тақсимланади ҳамда ўтказиб берилади;
- давлат хизматлари орқали кўрсатилган интеграция хизматлари учун ундирилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдоридаги йиғимнинг 20 фоизи Давлат хизматлари агентлиги ҳисобрақамига, 80 фоизи Экология вазирлигининг бюджетдан ташқари Экология жамғармасига ўтказилади.
Ички ишлар вазирлиги маҳаллалар ва кўп қаватли турар жой биноларида ўрнатилган камералар орқали экологик ҳуқуқбузарликларни аниқлаш тизимини йўлга қўяди ҳамда Экология вазирлигининг тизимига интеграция қилинишини таъминлайди.
Бунда, ушбу камералар орқали аниқланган экологик ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарималар Экология вазирлигининг бюджетдан ташқари Экология жамғармасига тушиши инобатга олинади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш чораларини кўради.
Мавзуга оид
13:57 / 29.10.2024
Скутер ва самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
09:55 / 15.07.2024
Сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
18:14 / 10.06.2024
Индонезияда беш метрлик бўғма илон аёлни бутунлай ютиб юборди
22:50 / 31.05.2024